Тайинловга қадар Олимхон Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Ўзбекистон Ҳисоб палатаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ҳамда бошқа идора ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.
Олимхон Рустамов янги лавозимида инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишнинг самарали мониторингини олиб бориш, ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда республика вилоятлари ва эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлади.
Олимхон Рустамов зиммасига ижтимоий соҳа, туризм ва қурилиш материаллари тармоғининг соҳавий ривожланишини мувофиқлаштириш масалалари ҳам юклатилган.