Тайинловдан олдин А.Асамов 2018 – 2019 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Раис ўринбосари ва 2019 йилдан жорий тайинловга қадар Қўмита Раисининг биринчи ўринбосари лавозимларда ишлаб келган.

А.Асамов янги лавозимида Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ташқи бозорларда комплекс маркетинг сиёсатини олиб бориш, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат саноатида инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, транспорт-коммуникация ва логистика салоҳиятини ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.