Туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, туман прокуратураси, “Баркамол авлод” болалар мактаби, туман ИИБ, Ватанпарвар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари, “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгараклари аъзолари иштирок этди.
Улар “Маданият ва санъат” (тасвирий санъат, либослар дизайни), “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” (робототехника, авиамодел, ёш дастурчи), “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати” (тўқиш, моҳир қўллар, дурадгорлик), “Экология ва туризм” йўналишлари бўйича ўзаро куч синашдилар.
Тадбирга, шунингдек, туман ички ишлар профилактик рўйхатида турувчи 19 нафар вояга етмаган ёшлар ҳам жалб этилиб, тенгдошларининг ижодлари билан яқиндан таништирилди.
Танловнинг бадиий қисмида “Баркамол авлод” болалар мактабининг маданият ва санъат йўналиши тўгарак аъзоларининг мусиқий чиқишлари ташриф буюрганларга аъло кайфият бахш этди.
Танлов ғолиблари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.