Совуқ кунлар келяпти. Одатдагидек, ис гази билан захарланиш ҳолатларига ҳозирданоқ гувоҳ бўляпмиз.
- қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
- тунги вақт ўрнатилган иситиш тизимини назорациз қолдирманг;
- ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
- иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
- газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
- хонани иситиш мақсадида очиқ оловдан асло фойдаланманг.
Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги ҳамда саломатлигини асраш ўз қўлингизда!