Бандихон тумани “Лимонзор” маҳалласида жойлашган 37-мактабда битирувчилар ва ишсиз ёшлар учун қисқа муддатли ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинар туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда 100 нафардан йигит-қизга институт профессор-ўқитувчилари назарий ҳамда амалий кўрсатмалар берди.

Қисқа муддатли ўқув-амалий семинардан сўнг Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ректори, профессор А.Жўраев ёшларга сертификатларни топширди.