Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан тезкор тадбирда, Муборак магистрал газ қувурлари бошқармаси таъмирлаш бўлими чилангари А.Н. фуқаро С.Д.ни танишлари ёрдамида ушбу бошқармага ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.