Таъкидланишича, улар "Enter engineering" компаниясида ишловчи танишлари орқали фуқароларни ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, С.М.дан ҳар бир қариндоши учун 2500 доллардан жами 10 000 доллар беришини айтиб, ушбу пуллардан 90 000 000 сўмни Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ғ.С. ва М.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми ва 211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.