Унга кўра, профессионал таълим муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталарининг намунавий йиллик иш режаси ҳамда уларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари белгиланди.

Бу орқали:

  • Ишлаб чиқариш таълим усталари томонидан бажариладиган ишлар (педагогик юкламалар) оптималлаштирилиб, уларнинг сони 54 тадан 14 тага қисқартирилди;
  • ишлаб чиқариш таълим усталарининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган иш турлари бекор қилинди ва мазмунан бир-бирига яқин бўлган иш турлари оптималлаштирилди;
  • ишлаб чиқариш таълим усталарининг иш фаолиятлари ва меҳнат таътиллари мақбуллаштирилди.