Бу ерда қиймати 55,1 млрд. сўмлик лойиҳа асосида 2 қаватли 216 та савдо дўкони ҳамда 230 та савдо шахобчаси, хом ашё  ва  тайёр маҳсулотлар омбори  қурилди.

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров  саноат тармоғида олиб борилган ишларни кўздан кечирди, ҳудудни янада ободонлаштириш, тадбиркор ва фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди.

Тадбиркорлар билан бўлган мулоқотда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижга, хусусан, Европа бозорларига олиб кириш чора-тадбирларини кўриш, ҳамкорлар қидириш, чет эл тажрибасини  ўрганиш ва оммалаштириш  бўйича керакли тавсиялар берди. Мавжуд масалалар ечимида уларга  амалий кўмак кўрсатилишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида айтганда,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги  “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, “Бобошбек” МФЙ ҳудудида 15 гектар  майдонда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексини ташкил этиш белгиланган.

Лойиҳанинг биринчи 1-босқичда “Микрокредитбанк” томонидан 159,2 млрд. сўм ҳисобига 358 та ишлаб чиқариш цехлари қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган.

Расулжон Камолов,

 “Янги Ўзбекистон” мухбири.