Лойиҳа расман 2025 йил 1 октябрда ўз ишини бошлайди.
Қайд этилишича, лойиҳада Ўзбекистон бўйича камида 45 та қишлоқ мактабини таъмирлаш, мактабларда энергия сарфини 30 фоизга ва димланган газлар чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш учун хавфсиз сув, замонавий санитария, ишончли иситиш тизимлари ва экологик тоза энергия билан таъминлаш кўзда тутилган.
Лойиҳа 31 500 нафар бола, айниқса, ўсмир қизлар учун кундалик таълим шароитларини бевосита яхшилайди. Улар гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида қулайликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, бу эса дарсларни қолдириш ҳолатларини камайтиради. Қолаверса, лойиҳа якунлангандан сўнг унинг натижалари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, 2700 нафар мактаб ўқитувчилари ва ходимлари иқлим ўзгаришига чидамлилик, ССГга гендер жиҳатлар ҳисобга олинган ёндашув ва жараёнларга жамоатчиликни жалб қилиш бўйича ўқитилади.
Мактаб ёшидаги болалар сони тез ўсиб бораётган мамлакатлар ичида Ўзбекистон дунёдаги юқори ўринларда туради. Бу ерда 1,4 миллиондан ортиқ ўқувчи сув таъминоти бўлмаган ёки сув таъминоти чекланган мактабларга қатнайди. Кўпгина мактаблар, айниқса қишлоқ жойлардаги мактабларда ҳамон эскирган ҳожатхоналар ва самарасиз иситиш тизимларидан фойдаланилмоқда.
Мазкур лойиҳа иқлим ўзгаришига чидамли, инклюзив ва гендер жиҳатлар ҳисобга олинган инфратузилмани жорий этиш орқали бу долзарб муаммоларга ечим топади ҳамда бутун мамлакат бўйлаб таълимга келажакдаги инвестициялар учун намуна яратади.
"Лойиҳанинг пойдевори очиқлик ва ҳалолликдир. «Энг яхши мактабим» рақамли портали маҳаллий ҳамжамиятлар ва кенг жамоатчиликка бюджет, пудратчилар, қурилиш муддатлари ва ишларнинг боришини реал вақт режимида кузатиб бориш имконини беради. Шунингдек, лойиҳа доирасида фуқаролик жамияти иштирокида харидлар ва таъмирлаш жараёнларида адолатли, коррупциядан холи, ота-оналар, ўқитувчилар ҳамда маҳаллий жамоалар олдида ҳисобдорликни таъминловчи Ҳалоллик пакти синовдан ўтказилади", — дейилади хабарда.