Айтиш жоизки, мазкур ташаббус вазирлик бошқарма бошлиқлари томонидан билдирилган бўлиб, мақсад халқ билан янада яқиндан алоқа қилиш ҳамда мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар беришдан иборат. Эрталаб соат 9:00 дан 18:00 гача бўлган вақтда фуқароларнинг мурожаатлари жонли мулоқот давомида қабул қилинди, эшитилди, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
“Call center” орқали масъул ходимлар томонидан 600 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлиб, шундан 60 та мурожаат ўрганиш талаб этилгани сабабли вазирлик электрон тизими орқали қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
Маълумот учун: кун давомида вазирлик ишонч телефони орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан энг кўп қуйидаги мурожаатлар келиб тушган:
-
- меҳнат низоларига оид: иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаётганлиги, меҳнат шартномасини қонунга зид равишда бекор қилиш, ишсиз шахс сифатида рўйхатга олиш ва ишсизлик нафақасини тўлаш юзасидан;
- кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш билан боғлиқ;
- Давлат хизматлари агентлиги тизими фаолиятига оид: ФҲДЁ органларида тегишли гувоҳномаларни олишдаги муаммолар, фуқароларнинг ФҲДЁ органи ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилиги билан боғлиқ;
- тадбиркорлик фаолиятини олиб боришдаги тўсиқлар: банкдан кредит олиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратилишидаги муаммолар;
- электр энергияси таъминотида юзага келаётган муаммолар: электр энергияси учун қилинган тўлов ҳисобга олинмаётганлиги, электр энергиясини узатувчи мосламаларнинг носозлиги ва бошқа масалалар бўйича.
Ушбу лойиҳа амалиётда фуқароларни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар мавжудлигини, ҳар бир давлат органи фуқароларни мурожаатлари билан ишлашда яна ҳам жиддий ёндашиш кераклигини англатади дейиш мумкин. Зеро фуқаролар давлат органларига эмас, балки давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши лозим, деб хабар беради Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.