Бунда асосий эътибор оилаларни яраштириш, алимент тўловларни ўз вақтида ундирилиш, қарздорликни камайтиришга қаратилган. 

Жойларда ўтказилаётган турли тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда хусусан, Поп туманида ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига бу гал иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари таклиф этилди.

Туман марказидаги Маданият саройида ташкил этилган меҳнат ярмаркага ҳудудлардаги 24  та корхона, ташкилотлари ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. 

Тадбир давомида 60 нафардан ортиқ ишсиз алимент тўловчилар учун корхона, ташкилотлар вакант ўринлари, яратилган шароитларни таклиф этдилар. 

"Мен туманнинг Гулистон маҳалласида истиқомат қиламан" - дейди Сухроб Хожиев. 
"Турмуш ўртоғим билан ажраб кетганим сабабли фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарори билан 3 нафар фарзандимга алимент тўлашим белгиланган. Бироқ, ишсизлигим туфайли алиментдан қарздорлигим бор эди. Айнан бугунги ярмарка менга ишга жойлашишимга имкон яратди. Мен “Аланга ёнғинни олдини олиш” унитар корхонасига ишга йўлланма олдим. Энди ҳар ойда оладиган маошимдан суд қарорида кўрсатилган алимент маблағини ўтказиб бораман. Қолаверса,  аввалги қарздорлигимни ҳам бартараф этаман."

Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида жами 21 нафар ишсиз алимент тўловчилар корхоналарга ишга йўлланма олишди. 

Биргина,  “Аланга ёнғинни олдини олиш” унитар корхонасига 16 нафар фуқаро ишга қабул қилинди.

Асосийси, Мажбурий ижро бюроси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида айнан ишсиз бўлган 105 нафар алимент тўловчилар турли корхона ва ташкилотларга вакант жойларга ва мавсумий ишларга қабул қилинишига кўмаклашилган.

Наманган вилоят прокуратураси, 
МИБ Наманган вилоят бошқармаси