2020-2021 ўқув йилида Самарқанд вилояти мактабларини 50 407 нафар, Иштихон туманида эса 3 771 нафар ўқувчи 11-синфни битириб, ўз мақсадлари сари аниқ йўналишларни белгилаб олишди.
Ушбу ёшларнинг 27 нафари олтин, 5 нафари кумуш медалга муносиб деб топилди.
Бугунги кунда, тумандан 4 нафар ўқувчи муддатидан олдин ОТМларга ўқишга қабул қилинди, дея хабар беради Иштихон туман Халқ таълими бўлими.
Бугун туман ҳокими Ш.Негматов, туман ИИБ бошлиғи С.Шарипов ҳамда халқ таълими ходимлари билан биргаликда тантанали тарзда иқтидорли ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширди.