Шунингдек, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ ва унинг тизимидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди.
Ҳудудий бошқарма ваколатлари доирасида ҳар йили акциядорлик жамиятларининг эълон қилинадиган молиявий ҳисоботи МҲХСга мувофиқлиги бўйича сифат назоратини амалга ошириш йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида МҲХС соҳасида талаб юқори бўлган мутахассисларни аккредитациядан ўтган ўқув марказларида ўқитиш бўйича 3 марта ташкилий тадбирларни амалга оширилган ҳолда акциядорлик жамиятларига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали уларнинг 60 дан ортиқ бухгалтер ва мутахассисларига 60 соатлик МҲХС курси бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжат(сертификат)га эга бўлишларига замин яратилди.
Шу жумладан, ҳудудий бошқарманинг 3 нафар маъмурий бошқаруви ходимлари ҳам 60 соатлик МҲХС курси бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳолда «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлик тўғрисида Сертификатга эга бўлишди.
Капитал бозорини ривожлантириш
Агентлиги Матбуот хизмати