Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, халқ, миллат ва жамият фаровонлигига қаратилганлиги билан муҳим ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси конституцияси куни билан халқимизга йўллаган байрам табригида “Биз инсон қадр-қиммати ва манфаатларини таъминлаш бўйича бошлаган ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз. Халқимизнинг хоҳиш-иродасига биноан Асосий қонунимизда ўз аксини топган тамойилларни тўлиқ рўёбга чиқаришимиз ва ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантиришимиз лозим” – дея таъкидлади. 

Зеро, Конституция миллий давлатчилигимиз, суверенитетимиз, шу кунга қадар эришган барча ютуқ ва марраларимиз, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

 Таъкидлаш жоизки, Бош қонунимиз юртимиз тараққиётида беқиёс аҳамиятга эга. Бу, аввало, шу йил 30 апрелда биринчи марта умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямиз билан боғлиқ.

Ўзбекистонда ўтган давр мобайнида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналишлариига асосланган Ҳаракатлар стратегияси” асосида олиб борилган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари давлатимиз раҳбари таъкидлаган “инсон-жамият-давлат” тамойилини амалда ифодасини кўрсатиб берди.

Амалда ушбу тамойилни Бош қонунимизда акс эттириш бугунги ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида қонуний мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Бугунги олиб борилган ислоҳотлар жамиятимизда инсон ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларга амал қилишнинг амалий ифодасини намоён этмоқда.

Сўнги йилларда “инсон-жамият-давлат” тамойилини амалдаги ифодаси сифатида жамоат ташкилотларида фуқароларимиз фаолияти кенгайиб бораётганлигини таъкидлаш мумкин. Бош қомусимизда давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб берилиши мустаҳкамлаб қуйилган.

Мамлакатимиз олиб борилаётган ислоҳотлар жамоатчилик ташкилотлари, сиёсий партиялар фаолиятини ҳам такомиллаштириб, жамиятимиз фаоллигини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Ушбу йирик ҳуқуқий ислоҳот Ўзбекистонда “инсон-жамият-давлат” тамойилини мустаҳкамлашга ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини барқарор таъминлашга, провардида жамиятимизни янада тараққий этишига хизмат қилади. Шу билан бирга халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги янада такомиллашувига турки бўлади.

 

                                      Шуҳрат ҲАТАМОВ,

Йўлчи ҲУДОЙҚУЛОВ

 Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари