Мажлислар давомида Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш Ислом корпорацияси (ICIEC) Бошқарувчилар Кенгашининг 28-Йиллик йиғилиши, Ривожланиш мақсадларида бирдамлик Ислом жамғармаси (ISFD)нинг 14-Йиллик йиғилиши, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD)нинг 21-Бош Ассамблеяси ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорациясининг 16-Бош Ассамблеяси (ITFC)нинг 14-Йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирлар давомида ИТБ Бошқарувчилар Кенгаши ва унинг шўъба корхоналари ҳамда уларнинг Бош Ассамблеялари кун тартибидаги барча бандлар ва ИТБ Тартиб-таомиллар бўйича Қўмитасининг тавсияларини кўриб чиқдилар ва қабул қилдилар.
Миср Араб Республикасидан ИТБ Бошқарувчисининг сўровига мувофиқ, Гуруҳнинг Бошқарув Кенгашлари ва Бош Ассамблеялари бир овоздан ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 47-Йиллик анжуманини Қоҳира шаҳрида ўтказиш таклифини маъқулладилар.
Хулоса қилиб айтганда, ИТБ Бошқарувчилар Кенгаши, унинг шўъба корхоналари Бош Ассамблеялари ва Банк Раҳбарияти мезбонлик қилувчи томонга меҳмондўстлиги ва тадбирнинг аъло даражада ташкил этилгани учун ўз миннатдорчиликларини билдирди. Жумладан, йиғилишда 4 000 дан ортиқ киши иштирок этгани ва бу ковиддан кейинги даврда офлайн тадбирларни ўтказиш бўйича жаҳон амалиётида рекорд бўлган қайд этилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.