Япония томони ўзаро муносабатларнинг бугунги даражасини юқори баҳолаб, минтақалараро алоқаларни янадамустаҳкамлашга ҳисса қўшган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясини (2021 йил 15-16 июль) муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Учрашув давомида томонлар икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини, хусусан, Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграцион жараёнларга жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилдилар.
Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда сиёсий тинчлик жараёнларига кўмаклашиш бўйича атрофлича фикр алмашилди, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.