Испания транспорт ва барқарор мобиллик вазирлиги вакиллари билан ўтказилган йиғилишида томонлар автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги автомобиль транспортида юк ташувлар кўрсаткичи бўйича статистик маълумотларни алмашдилар. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида юк ташувлари учун зарур бўлган рухсатнома турлари келишиб олинди. Ҳамда 2024 йил учун рухсатнома квоталари сони тасдиқланди.
Испания транзит имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда Жанубий транскаспий коридори бўйлаб юк ташувлари ҳажмини ошириш мақсадида томонлар икки давлатнинг йирик ташувчилари иштирокида B2B форматида учрашувлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқди.
Учрашув якунлари бўйича Испания Қироллиги ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма қўмита баённомаси имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.