Учрашувда тез тиббий ёрдам бригадалари мутахассислари ва ҳамширалар тайёрлаш марказлари ва мактабларини Ўзбекистон ҳудудида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида «ANEA» тез тиббий ёрдам иш берувчилари миллий федерацияси раҳбарияти билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, келгусидаги истиқболли режаларни амалга ошириш бўйича видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этиш бўйича келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида, «ANEA» тез тиббий ёрдам иш берувчилари миллий федерацияси 1978 йилда ташкил этилган. Испаниядаги 150 дан ортиқ тиббий транспорт компанияларини бирлаштиради. Бугунги кунда 8 600 дан ортиқ тез ёрдам машиналари ва 30 минг нафарга яқин ходими мавжуд.