Учрашув Роттердамдаги “Де Кейп” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди – 0:0. Қўшимча бўлимларда ҳам рақиблар бир-бирининг дарвозасига аниқ зарба бера олишмади.

Финал тақдири пеналтилар сериясида ҳал бўлди, бунда испаниялик футболчиларнинг қўли баланд келди – 5:4. Хорватлар таркибида Ловро Майер ва Бруно Петкович пеналтидан тўпни дарвозага кирита олмади. “Фурия Роха” 11 йил ичида биринчи марта кубокни қўлга киритди. Испания терма жамоаси охирги марта 2012 йилда Европа чемпионлигини қўлга киритган эди, деб хабар беради tengrinews.kz.