Бу ҳақда COPE радиостанцияси хабар берди.

“Ҳалок бўлганлар сони 39 нафарга етди”, дейилади хабарда.

Europa Press агентлигининг Испания Ички ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб хабар беришича, 152 киши жароҳат олган, улардан беш нафари жуда оғир аҳволда, 24 нафари эса оғир аҳволда.

Бахтсиз ҳодиса 18 январь куни соат 19:40 атрофида Кордова вилоятининг Адамус шаҳрида содир бўлган. Малагадан Мадридга кетаётган поездда 317 йўловчи бўлган. Бир пайт у Мадриддан Уэльвага кетаётган поезд қўшни йўлга чиқиб кетган. Испания транспорт вазири Оскар Пуэнте бу ҳодисани жуда ғалати деб атади: бу ўтган йилнинг май ойида таъмирланган темир йўл қисмида содир бўлган ва рельсдан чиқиб кетган поезд нисбатан янги бўлиб, тахминан тўрт йилдан буён фойдаланишда бўлган.

Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишлашда давом этмоқда, деб хабар берди ria.ru.