Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимлиги вакиллари туманнинг «Ширин Қудуқ» маҳалласида истиқомат қилаётган, «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 14 та оилага Испаниядан беғараз тақдим этилган фотоэлектрик қуёш панелларини топширди.

Ушбу мини фотоэлектрик панеллар юборилишини мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси «Alium Technologies» компанияси билан ҳамкорликда туман аҳолиси учун ташкил этди.

Фотоэлектрик қуёш панеллари уй эҳтиёжлари учун зарур миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Бугун испаниялик мутахассислар билан фотоэлектр панелларини йиғиш ва ўрнатиш бўйича тегишли ишлар олиб бориляпти, деб хабар беради «Дунё» АА.