Тенерифе оролининг бир қатор қишлоқлари аҳолисини эвакуация қилиш бошлангани маълум қилинди. Хавфсиз жойларда вақтинчалик яшаш жойлари ташкил этилмоқда.
Ёнғин қўриқхона ҳудудида юзага келган ва намликнинг пастлиги ва кучли шамол туфайли орол бўйлаб тезда тарқалди. Пляжлари ва курортлари билан машҳур Тенерифеда хавф даражаси ортгани эълон қилинди.
Арафо ва Канделарияда 1,6 минг гектардан ортиқ майдон ёнғиндан зарар кўрди. Ёнғин қўшни Санта-Урсула ва Ла-Викторияга ҳам тарқалди. 270 га яқин ўт ўчирувчи ёнғинни бартараф этмоқда, деб хабар беради mir24.tv.