Яқин кунларда мамлакат ҳарбий чақириққа оид 60 мингга яқин хабарномаларни юбориши кутилмоқда, деб ёзади The Jerusalem Post.

Дефриннинг сўзларига кўра, Исроил қўшинлари аллақачон Ғазонинг чекка ҳудудларини назорат қилмоқда. Унинг таъкидлашича, ҳарбийлар тинч аҳолини хавфсиз эвакуация қилиш ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман ҳукумат раҳбари ҲАМАС террорчиларининг қолган позицияларини имкон қадар тезроқ зарарсизлантириш ва уларнинг кучларини тўлиқ йўқ қилиш мақсадида операцияни тезлаштиришни буюргани ҳақида хабар берган эди. Можарога барҳам бериш учун жумладан ҲАМАСни тўлиқ қуролсизлантириш, гаровга олинганларни қайтариш ва Ғазони қуролсизлантириш каби бешта асосий тамойил белгиланди, деб хабар берди uz.kursiv.media.

Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац операция “Гидеон араваси-2” деб номланганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, у битказилгандан сўнг шаҳар “ўзгаради ва ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди”.