Бу ҳақда AP агентлиги АҚШ расмийларига таяниб хабар берди.

10:30

Исроил Эронга қарши профилактик зарба берди.

Times of Israel нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац эълон қилди.

У бутун мамлакат бўйлаб “фавқулодда ҳолат” эълон қилинганини айтди.

“Исроил давлати Исроил давлатига таҳдидларни бартараф этиш учун Эронга қарши профилактик зарба берди”, деди у.

Айни пайтда, бутун Исроил бўйлаб сиреналар чалинмоқда ва Исроил мудофаа армияси ички фронт қўмондонлиги тинч аҳолини бомба бошпаналарига яқин жойда бўлиш ҳақида огоҳлантирмоқда, деб хабар берди report.az.