“Ғазо ёнмоқда. Исроил Мудофаа кучлари террорчилар инфратузилмасига темир мушт билан зарба бермоқда, ЦАХАЛ аскарлари эса гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАСни мағлуб этиш учун шароит яратиш учун жасорат билан курашмоқда”, дея таъкидлади Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац.
Расмийга кўра, Исроил “топшириқ бажарилмагунча” чекинмайди, деб хабар берди korrespondent.net.
15 сентябрь, душанба куни Исроил армияси Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олиш учун қуруқликдаги операцияни бошлаган эди. Нетаньяху ҳукумати операциядан мақсад ҲАМАСни йўқ қилиш эканини айтди.
Исроил ҳарбий операцияни АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Исроил раҳбарияти билан учрашувидан бир неча соат ўтиб бошлади, деб хабар берди korrespondent.net.