Бу ҳақда яҳудий давлати ҳарбий бошқармаси маълум қилди.

Таъкидланишича, гап миномёт ўқ-дорилари, дронлар ва ҳар хил турдаги ракеталарга қарши ердан кучли лазерли ҳаво мудофаа тизими ҳақида бормоқда. Унинг асосий ишлаб чиқувчилари Rafael Advanced Defense Systems ва Elbit Systems ҳисобланади, деб хабар беради oxu.az.

“Темир нур” жаҳон даражасидаги технологик ютуқдир. Унинг ҳайратланарли тутиб олиш қобилияти бир қатор тажрибаларда исботланган. Тизим “Темир гумбаз”га қўшимча сифатида кўп қатламли мудофаа тизимига бирлаштирилади, дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги бош директори Эяль Замирнинг айтишича, лазерли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг биринчи ер усти қурилмалари 2025 йилда етиб келади. “Ушбу келишув янги – лазерли мудофаа тизими даври бўлади”, деди у.