АҚШ, Миср, Қатар ва Исроил вакиллари Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувнинг асосий шартлари бўйича келишувга эришди.
АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг сўзларига кўра, уни якунлаш учун ҲАМАС билан қўшимча музокаралар ўтказиш зарур, бироқ воситачилар масалага эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.
Томонлар вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга яқинлашиб қолган бўлса ҳам, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил Рафаҳга ҳужумни тўхтатмаслигини айтди. Бу фақат кечиктирилади, деб хабар беради ru.euronews.com.