Унда Исроилда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандош аёллар иштирок этдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Элчи Феруза Маҳмудова байрам иштирокчиларини ушбу баҳор байрами – 8 март билан қизғин қутлар экан, сўнгги йиллар давомида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ва ҳар томонлама ҳимоя қилишга кўмаклашиш борасида олиб борилаётган муҳим ишлар ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.
Тадбир чоғида ватандошларимизнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилгани баробарида тегишли консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.