“Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, — дейилади мурожаатда.

Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: +972544851397, 03-672-2466.

Маълумот учун, кеча, 7 октябрь куни кечқурун Hamas ташкилоти Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштитрди. Сўнгги маълумотларга кўра, Hamas ҳужуми оқибатида камида 250 нафар исроллик ўлдирилган, ярадорлар сони 1400 нафарни ташкил этмоқда.

“Al Jazeera” нашрига кўра, Исроил армиясининг жавоб зарбалари натижасида Ғазода 232 нафар фаластинлик ўлдирилган, жабрланганлар сони 1700 дан ошган.