Шу кунларда юртимизда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар жорий этилмоқда.

Шу туфайли бугун йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти.

Ҳар бир йўловчини манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олиб, “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ раҳбарияти йўловчилардан вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.