Кўп қаватли биноларнинг ер остки қаватларида яшовчиларнинг уйлари 120 см.гача сув тўлиши оқибатида 30 ёшлар атрофидаги суриялик меҳмон вафот этди.
Туркиянинг қутқарув тизими ходимлари томонидан ёш болалар, ногирон ва селдан хабарсиз қолиб енгил яраланган кишилар қутқарилди ва касалхоналарга ётқизилди.
Шунингдек, кучли шамол ҳам рўй берди. “Хабар” телеканали мухбири Мелис Жушан Истанбулнинг Бешиктош туманида жонли эфир жараёнида устига дарахт йиқилиб, яраланди. Йўлда ҳаракатланаётган катта юк машиналарини кучли шамол ағдариб юборди.
Истанбул, Чаталжа ва Хадимкуй туманларида 2 та катта торнадо пайдо бўлди.
Воқеа жойига етиб келган Истанбул шаҳар ҳокими бошпанасиз қолган аҳолига ёрдам кўрсатилишига ваъда берди.
Офатдан энг кўп зарар кўрган туманлар Эсенюрт, Бейликтузу, Кучукчекмеже, Буюкчекмеже, Чаталжа, Силиври Хадимкуй бўлди.
Гулноза Муфтизода,
Туркиядан "Янги Ўзбекистон" учун махсус