Шундан сўнг у ёрдам сўраб, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилади.
"Фуқарога консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилиб, унинг Ватанга қайтиши таъминланди", — дея хабар беради Бош консулхона.
Қайд этилишича, авиа чипта харажатлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги томонидан қоплаб берилган.
Бош консулхона хорижга ишлаш мақсадида келаётган фуқароларни барча ҳужжатларни қонуний тартибда расмийлаштиришга, текширилмаган ва шубҳали таклифларга ишонмасликка чақирди.