Қувонарлиси, кечки дастурда тўрт нафар юнон-рум курашчимиз нуфузли мусобақа медаллари учун гиламга чиқади. 63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исломжон Баҳромовдан сўнг Маҳмуд Бахшиллойев (67 кг) ва Рустам Aссакалов (97 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Дастлаб Баҳромов ярим финалда қирғизистонлик Дастан Кадировдан 9-1 ҳисобида устун келди. Унинг финалдаги рақиби молдовалик Виктор Чиобану бўлади.

Aссакалов ярим финалда норвегиялик Феликс Балдауфни 7-1 ҳисобида енгди. У олтин медал учун финляндиялик Aрви Мартин Саволайненга қарши гиламга чиқади.

Маҳмуд Бахшиллоев эса ярим финалда туркиялик Фуркан Йилдизни 4-3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бухоролик полвонимиз финалда норвегиялик Мортен Торесенга қарши баҳс олиб боради.

Учта Олимпиада иштирокчиси Мўминжон Aбдуллаев эса кечки дастурда қозоғистонлик Aлимжан Сиздиковга қарши бронза медали учун гиламга чиқади. У бироз аввал бронза йўлидаги ўтиш баҳсида финляндиялик Конста Маеинпаини 5-1 ҳисобида енгди.