Фуқаронинг айтишича, у Ёзёвон тумани Андижон кўчаси 2-уйда жойлашган “AS-FERGANA SERVIS” шўъба корхонасига тегишли автосалон билан метан газ ускунаси ўрнатилган, қора рангли “LASETTI L-COMFORT PLUS” русумли автоулов сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган. Лекин автосалон маъмурияти “Ўзавтомоторс” томонидан газ ускунаси ўрнатиш бекор қилингани сабабли шартнома бекор қилиб, автоуловни берилмаслигини маълум қилган.

Ушбу шикоят бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий жамияти ходимлари томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилди. Тушунтириш ишлари якунига кўра истеъмолчининг хуқуқи  тикланиб 9 кунда қора рангли “LASETTI L-COMFORT PLUS” русумли автоуловни олишига эришилди.