Аммо маълум сабабларга кўра, авиақатнов бекор қилинган. Фуқаронинг авикасса ходимларига чипта пулини қайтаришни сўраб қилган мурожаати асоссиз рад этилган.

Мазкур мурожаат Бухоро шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, "Дон Авиатранс" МЧЖ ходимларига амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди. Натижада муаммо зудлик билан ижобий ҳал этилди, истеъмолчининг 2 327 000 сўм нақд пули қайтариб берилди.

Яна шундай ҳолатлардан бири Фарғонада кузатилди.  Ёзёвон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Порлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Х.Қ.дан авиачипта пулини қайтариб олиш масаласида мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда билдирилишича, истеъмолчи шу йилнинг 2 январида “Қоратепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган авиачипталар сотиш шохобчасидан ўғли Д.Қ номига Қозоғистон Республикасига учиш учун чипта сотиб олган. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Қозоғистонга бир қанча давлатлар билан авиақатновлар номаълум вақтга тўхтатилганидан хабар топган истеъмолчи шохобчага мурожаат қилиб, чипта учун тўлаган пули қайтарилишини сўрайди. Сотувчидан рад жавобини олгач, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилинишини сўраб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.

Мурожаат “EASY BOOKING” компанияси ходими ҳамкорлигида ўрганилганда, истеъмолчи томонидан кўрсатилган важлар ўз исботини топди. Компания вакилига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Ўтказилган ўрганиш натижалари билан истеъмолчининг қонуний талаблари рўёбга чиқарилиб, унга авиачипта сотиб олиш учун тўлаган 1 530 000 сўм пулини қайтарилишига эришилди.