Мазкур ариза ва шикоятларнинг 5564 таси яъни, 92,9 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 10 541 194 603 (ўн миллиард беш юз қирқ бир миллион бир юз тўқсон тўрт минг олти юз уч) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган 21 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 326 312 875 (уч юз йигирма олти миллион уч юз ўн икки минг саккиз юз етмиш беш) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Бундан ташқари, Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган жами 58 та мурожаат юзасидан уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 27 965 000 (йигирма етти миллион тўққиз юз олтмиш беш минг) сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.
2020 йилнинг 3-чораги давомида Федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 2169 таси (36,2%) савдо соҳасига, 440 таси (7,3%) газ таъминоти соҳасига, 597 таси (10,0%) электр таъминоти соҳасига, 298 таси (5,0%) сув таъминоти соҳасига, 234 таси (3,9%) коммунал хизмат соҳасига, 75 таси (1,3%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 280 таси (4,7%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 90 таси (1,5%) транспорт соҳасига, 268 таси (4,5%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 762 таси (12,7%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.
Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига фуқаролар томонидан ҳисобот даврида жами 2229 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб ушбу мурожаатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши натижасида 2073 таси ижобий ҳал этилишига эришилди.
Мазкур ижобий ҳал қилинган мурожаатлар натижасида 4 154 173 180 (тўрт миллиард бир юз эллик тўрт миллион бир юз етмиш уч минг бир юз саксон) сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундирилган.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси матбуот хизмати