Юртимизда инсон ҳуқуқлари борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар келгусида янада самарали давом этишини алоҳида таъкидлади.

Мана шу ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам инсон ҳуқуқлари, хусусан, истеъмолчилик маданияти ва истеъмолчилар билан ишлашнинг янги тизимини амалиётга жорий этмоқда.

Жумладан, маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида жойлашган маҳалла аҳолисининг шароитидан келиб чиқиб, ҳар бир хонадонга тикув машиналари, пайвандлаш ва қадоқлаш ускуналари, хонаки паррандалар берилди. Шунингдек, маҳалладаги 120 та хонадонга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди. Шу билан бирга янги қурилган хонадонларга электр симлар тортилди.

Бундан ташқари, истеъмолчилар муаммоларини тезкор ҳал этиш учун ўттизта “Истеъмолчилар уйи” маъмурий мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Яна 81 та барча қулайликларга эга “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплексини қуриш режалаштирилган.

Аниқ режалаштириш, кучли қатъият ва узоқни кўра билиш салоҳиятига эга Президентимизнинг маърузаси юртдошларимиз қалбидаги ишончни янада мустаҳкамлади. Бу эса мамлакатимиз тараққиёти, ислоҳотлар жараёнида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Зеро, давлатимиз раҳбарининг ҳалқ билан изчил мулоқот қилаётган халқпарвар, юрт равнақи, тараққиёти учун ечим излаётган иқтисодчи, халқ фаровонлиги, инсонларнинг эмин-эркин яшаши учун фидойилик қилаётган ислоҳотчи, олий минбарларда туриб, юртимиз келажаги учун изланаётган сиёсатчи сифатида олиб бораётган фаолиятини алоҳида эътироф этиш лозим.

Жаҳонгир САРИМСОҚОВ,
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси раиси