Айтишича, Чортоқ тумани МИБ инспекторига электр энергияси учун бир миллион сўм тўлаган. Бироқ тўланган маблағ абонент рақамига кирим бўлмаган. Ҳолат юзасидан бир неча маротаба мурожаат қилса-да, турли баҳоналар билан масалага ечим топилмаган. Мазкур мурожаат федерациянинг Чортоқ тумани жамияти томонидан ўрганилиши натижасида электр энергияси учун тўланган бир миллион сўм истеъмолчи фойдасига ундириб берилди.

Яна бир мурожаат Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи М.Абдураҳмоновдан келган. Истеъмолчи тумандаги дўконларнинг биридан қиймати 1 миллион 380 минг сўм бўлган “SAMSUNG-32” русумли телевизор харид қилади. Бироз ўтиб эса, телевизорда носозликлар кузатилади. Шундан сўнг харидор телевизорни сотувчининг олдига бориб, уни тузатиб ёки бошқасига алмаштириб беришларини сўрайди. Сотувчи эса турли баҳоналар билан телевизорни алмаштириб беришдан бош тортади. Масала федерациянинг Тўрақўрғон тумани жамияти томонидан ўрганилиб, телевизорнинг сифатли таъмирлаб берилишига эришилди.