Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ишлаб чиқилган “Истеъмолчилар уйи” лойиҳаси доирасида, Фарғона тажрибаси асосида, бугунги кунда мамлакатимизнинг ўттиздан ортиқ туман ва шаҳрида “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Жумладан, вилоятнинг Олтиариқ, Бағдод, Риштон, Фарғона, Қўштепа, Данғара туманлари ҳамда Марғилон ва Фарғона шаҳарларида "Истеъмолчилар уйи" ишга туширилди.
Бугун федерация раиси Ж.Саримсоқов Данғара, Ўзбекистон, Фурқат, Бувайда, Тошлоқ, Ёзёвон, Қува туманлари ҳамда Қўқон ва Қувасой шаҳарларида бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида қурилиши режалаштирилаётган “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари бўйича туман ва шаҳар ҳокимлари билан музокаралар ўтказди. Федерациянинг ушбу лойиҳаси туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан қўллаб-қувватланди, дея хабар бермоқда федерация ахборот хизмати.