Маълум бўлишича, у Қумбости маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркорга қарашли савдо дўконидан шу йилнинг июнь ойида 3 миллион сўмга “Бирюса” русумли музлаткич сотиб олган. Бироқ орадан икки ой ўтиб музлаткич ишламай қолган. Ҳолат бўйича жамият ҳодимлари томонидан ўрганув ишлари олиб борилиб, савдо дўкони сотувчисига Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни тегишли моддалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада юзага келган ҳолатда истеъмолчи ҳақлиги исботини топиб, мурожаати ижобий ҳал этилишига эришилди.
Учкўприк туманида яшовчи Ш. Жўраев федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, табиий газдан ҳисобланган асоссиз қарздорлик туфайли хонадони табиий газ тармоғидан узиб қўйилганини маълум қилган. Мазкур мурожаат туман жамияти ва соҳа мутахассислари томонидан амалдаги қонунлар доирасида кўриб чиқилди. Ўрганиш давомида Ш.Жўраевнинг шахсий абонент картаси ва унга тегишли бўлган барча ҳужжатлар кўриб чиқилиб, газ идораси АКТ операторлари орқали қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ўрганишда фуқаро фойдаланувидаги газ ҳисоблагични янгисига алмаштириш жараёнида техник хато оқибатида 862 минг сўм ортиқча ҳисоблангани маълум бўлди. Ушбу нореал қарздорликни бартараф этиш мақсадида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Учкўприк тумани бўлими мутахассислари томонидан зарурий ҳужжатлар тайёрланиб, ортиқча ҳисобланган қарздорликни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди ва истеъмолчининг хонадони табиий газ билан таъминланди.
Навоий шаҳри Ғалаба шоҳкўчаси 145-уйда яшовчи Г.Абдуллаева Навоий шаҳрида жойлашган “Карвон” савдо дўконидан сотиб олган “Индезит” русумли кир ювиш машинаси бузилиб қолгани сабабли сотувчи ҳамда техник хизмат кўрсатувчилар томонидан мурожаатлари эътиборсиз қолдирилаётгани учун истеъмолчи сифатида ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишида амалий ёрдам сўраб федерацияга мурожат қилди. Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва кир ювиш машинасида аниқланган носозликни таъмирлашнинг имкони йўқлиги сабабли кир ювиш машинаси учун тўланган 3 миллион сўм фуқарога қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Навбаҳор тумани жамиятига Хатирчи тумани Бўғирдоқ махалласида яшовчи О.Шамсиевнинг 1091 рақамли ишонч телефони орқали қилган мурожаати келиб тушган эди. Унга кўра, фуқаро Навбаҳор тумани Қизилтепа маҳалласида жойлашган пластик ром ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорга 2 октябрда хонадони учун ром ясаб бериши учун буюртма бериб, олдиндан 600 АҚШ доллари миқдорида пул берган. Аммо хусусий тадбиркор буюртмани ўз вақтида етказиб бермасдан ишни пайсалга солиб юрган. Туман жамияти томонидан вазият аниқлаштирилди. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни мутахассислар тадбиркор билан тушунтириш ишларини олиб борди. Натижада фуқаронинг мурожаати ижобий қаноатлантирилди, хизмат кўрсатувчи томонидан фуқаронинг хонадонига ромлар сифатли ўрнатиб берилди.