Мукофот жамғармаси 67,960 еврони ташкил этувчи Segovia Challenger турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин ўз иштирокини саралаш баҳсларидан бошлаб, аввалига 1/2 финалда бразилиялик Уилсон Лейтени 5/7, 7/5, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кеча эса саралашнинг финалида германиялик Элмар Эюпович ҳам уч сет натижасига кўра таслим этилди. Биринчи сетни 2/6 ҳисобида бой берган Истомин ажойиб камбэкни амалга оширди. Денис кейинги икки сетда 7/6(4), 6/4 ҳисобида зафар қучиб, турнирнинг асосий тў баҳсларига йўлланмани қўлга киритди. 

Денис Истомин учрашув давомида 10 та эйс, 2 та қўшхато, Элмар Эюпович эса 6 та эйс, 7 та қўшхато қайд этди. Ҳамюртимиз саралашда 12, рақиби эса 6-рақам остида таснифланганди. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Бугун Истомин асосий тўрнинг илк даврасида россиялик 20 ёшли Алибек Качмазовга қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 16:00 да бошланади.    

Таққослаш учун, ҳамюртимиз ATP рейтингида 438, Уилсон 499, Эюпович 386, Качмазов эса 345-ўринни эгаллаб турибди.