«BPO school» логистика йўналишига талабгор 170 та номзоддан 20 таси танлаб олинган. Мазкур номзодлар билан семинар ўтказилиб, келгусида бажариладиган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ўз ҳудудидан туриб хорижий компаниялар билан ишлаш имкониятини яратиш ва ИТ хизматлари экспорти ҳажмини оширишдан иборат.
Логистика маркази ҳозирги кунда 20 нафар ёшларни иш билан таъминлади. Бу кўрсаткич йил охирига келиб 100 нафарни ташкил қилади.