Қутқарувчилар Равенна ҳудудидан икки кишининг жасадини топди, дея хабар бермоқда La Repubblica. Эмилия-Романья минтақасида бир неча киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. 40 дан ортиқ аҳоли пунктлари тошқиндан зарар кўрди, деярли 30 минг киши хавфсиз жойга кўчирилди. 250 та йўл тўсиб қўйилди, бир қатор йўналишларда темир йўл алоқаси узилди. Вилоятнинг 30 мингга яқин аҳолиси электр энергиясисиз қолди. Эмилия-Романьяда ҳали-ҳамон об-ҳаво хавфининг қизил даражаси сақланиб қолмоқда.
Душанбадан бери тўхтамаётган ёмғир дарёларнинг ўзанидан чиқиб кетишига, сел келишига, ўнлаб аҳоли пунктларининг сув остида қолишига олиб келди, дейилади mir24.tv сайтида.