Ушбу шартнома доирасида 29 июлда маҳсулотнинг дастлабки туркуми Европага жўнатилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

26 августда «BMB Zaʼfaron» бренди остидаги маҳсулотнинг 1,1 миллион еврога тенг навбатдаги туркуми Италияга экспорт қилинди.

Италияга йўлга қўйилган экспорт амалиёти компания учун навбатдаги улкан режаларнинг бошланиши ҳисобланади. Компания юксак марраларни кўзлаган ҳолда, Ўзбекистонни заъфарон етиштириладиган энг илғор давлатлардан бири сифатида дунёга танитишга эришишишни ўз олдига қатъий мақсад қилиб қўйган.

Зеро, бугунги кунда хорижий давлатларда олий сифатли «BMB-Zaʼfaron» маҳсулотига нисбатан қизиқиш тобора ошиб боряпти, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.