Учрашув чоғида италиялик тадбиркорлар томонидан Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятни йўлга қўйиш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Италия томони энергетика ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида етиштириладиган заъфарон ҳажмини ошириш режалари билдирилди. Бу, ўз навбатида, ўзбек фермерларининг ушбу маҳсулот билан савдо қилишда халқаро бозорда мавқеини мустаҳкамлайди ва қўшимча иш ўринлари яратади.
Томонлар ушбу лойиҳаларни ҳаётга жорий этишни тезлаштириш мақсадида уларни амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни батафсил кўриб чиқдилар ҳамда тезкор ечимлари бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқдилар.
Учрашув якунида кўриб чиқилган лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида фаол алоқалар ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.