Сўровномага асосланиб, «TheLocal.it»нинг хабар беришича, мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми бу йилги ёзда америкалик сайёҳларнинг мамлакатга келишини исташмаяпти.
Респондентларнинг 57 фоизи хитойликларга, 44 фоизи британияликларга қарши овоз берган.
Шунингдек, нашр Франция, Испания, Германия, Дания, Норвегия ва Финляндияда ўтказилган сўровномалар ҳам ўхшаш натижа берганини ёзган. Саналган мамлакатларда респондентларнинг 61-79 фоизи америкалик сайёҳлар келишига қарши. Хитойлик меҳмонларга ҳам муносабат деярли шундай — 57-77 фоиз.
Ўз навбатида, америкаликлар ҳам Европага унча ошиқишаётгани йўқ. Уларнинг фақат 17 фоизи ёзги таътилда Италияга ёки Франция, Испания ва Германияга бориш имкониятини ўйлаб кўришларини билдиришган.