Кеча Прагада ўтган Европа Конфедерациялар лигаси финалида Италиянинг “Фиорентина” ва Англиянинг “Вест Ҳэм” клублари баҳслашишди. 

Қизғин курашлар остида ўтган учрашувда лондонликлар  2:1 ҳисобида ғалабага эришиб, Конфедерациялар лигаси ғолиби бўлди.

Эсингизда бўлса, Европа лигаси финалида ҳам Италия клуби иштирок этиб, кубоксиз қолганди. “Рома” Испаниянинг “Севилья”сига ютқазганди.

Италиянинг яна бир жамоаси – “Интер” Европа Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади. Хўш, Италия клубига бу сафар омад кулиб боқадими? Бунга саволга жавобни 11 июнь  куни Истамбуда бўлиб ўтадиган баҳсдан сўнг  оламиз.