Куни кеча ушбу қушлар Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ходимлари ва “Tugan Falconry Club” жамияти вакиллари иштирокида Тошкент вилоятидаги дашт кенгликларига қўйиб юборилди.
Эслатиб ўтамиз, итолғи қуши Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) Конвенцияси иловасига ва Халкаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (МСОП) Қизил китобига киритилган.