Учрашув доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар:
- ИТСМ да Webster талабалари амалиёт ўташлари учун имкониятлар яратиш;
- Бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериш;
- «Етакчилар билан суҳбат» лойиҳаси доирасида иш сафарлари ва ИТСМ раҳбарияти билан учрашувлар ташкиллаштириш;
- «Webster учун маслаҳат» лойиҳасини амалга ошириш;
- Webster талабаларини ИТСМ лойиҳаларига жалб қилиш;
- Қўшма тадбирлар, лойиҳа, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ташкиллаштириш;
Michigan English Test (MET) тест синовларини ўтказиш;
ва бошқа халқ таълимига оид долзарб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш.
Маълумот учун: Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги Webster Университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги 4245 сонли қарори асосида ташкил этилган. Ушбу Университетда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналиши ва 16 та магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрланади.
Шунингдек, учрашув давомида ИТСМ томонидан талабалар учун ўқув семинари ўтказилди. Ташкилот вакиллари ИТСМ фаолияти, келгуси режалар, амалга оширилган лойиҳалар ва амалиёт ўташ имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бердилар, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.